Ганна Филиппо “Жиро д’Италия”нинг илк босқичида ғалаба қозонди

Апеннин ярим оролида велоспорт оламининг нуфузли мусобақаларидан бири “Жиро д’Италия” кўпкунлик велопойгаси старт олди. Илк босқичда спортчилар 15,1 км масофадан иборат алоҳида старт йўналишида баҳс олиб боришди. Спринтерлик бобида мезбонлар вакили Ганна Филиппо ўз маҳоратини намойиш қилиб, энг яхши натижани қайд этди. Батафсил:

Жиро д’Италия, 1-босқич.
15,1 км.:
1. Филиппо Ганна (Италия, INEOS) – 15,24
2. Хао Алмедия (Португалия, Deceuninck – Quick Step) – 0,22
3. Миккель Бьерг (Дания, UAE Team Emirates) – айни бир вақт
4. Герейнт Томас (Буюк Британия, INEOS Grenadiers) – 0,23
5. Тобиас Фосс (Норвегия, Jumbo-Visma) – 0,31 . . .

Пойгада спортчилар мамлакат бўйлаб 21 босқичдан иборат 3495,8 км масофага тенг йўлни босиб ўтишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *