Гап фақат ВАРда эмас! “Реал” меҳмонда мағлуб бўлиб, “Шахтёр”ни олдинга ўтказиб юборди

Чемпионлар Лигаси 5-тур баҳслари бошланди. Илк ўйинлардан бирида “Реал” Украинага сафар қилди. “Шахтёр”га қарши кечган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ҳисобни 57-дақиқада Дентиньо очиб берди. Рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган бразилиялик ҳужумчи Куртуага ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шунингдек, Манор Соломон 82-дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

Ушбу ўйин натижаси “Б” гуруҳидаги жадвалга кичик таъсир кўрсатди. Яъни, “қироллик клуби”ни иккинчи бор мағлуб этган “кончилар” жадвалда уларни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Маълумот учун, Мадридда кечган биринчи ўйин украиналикларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Бу ўйин “Реал” мағлубиятларига асосий сабаб ВАР қарорлари эмаслигини исботлаб берди. Боиси, учрашувда видеотакрорларга мурожаат қилинмади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *