Гаттузо шогирдларини Иммобиле етакчилигидаги жамоага “тиши” ўтмади

Италия А Сериясининг 13-турида “Лацио” ўз уйида “Наполи”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган беллашувда Рим клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Чиро Иммобилени ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқага келиб, Луис Альберто жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Лацио” очколари сонини 21 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олди. Бу борада, неаполликлар 23 очко билан ўзи эгаллаб турган бешинчи поғонада қолди, аммо чемпионлик пойгасида еттинчи бўлиб келаётган “Аталанта” клуби битта кам ўйин ўтказган ва жамоа 21 очкога эга.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *