Германияда ўтказилган мусобақада ўзбек чавандози иккинчи натижани қайд этди

Жорий йилнинг 23-27 июль кунлари Германиянинг Ниенбург шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича “32. Nienburg Reiterfest” турнири ўтказилди.

Ушбу мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Баҳслар якунига кўра баландлиги 135 см бўлган тўсиқлардан ўтиш беллашувларида Бекзод 60 нафар спортчиси орасида мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. 70 нафар иштирокчи баҳс олиб борган баландлиги 140 см.ни ташкил этган йўналишда эса спортчимиз бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Қурбонов Лас-Вегас (АҚШ)да бўлиб ўтиши керак бўлган “FEI World Cup 2020” мусобақасининг финал босқичига йўлланма олган. Вакилимиз мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик кўриш учун Германияга йўл олган, бироқ коронавирус сабабли чавандозимиз Европа ареналарида ўз иштирокларини вақтинчалик тўхтатган эди. Ҳозирги кунга келиб, мусобақаларнинг қайта бошлаганлиги туфайли Қурбонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *