Гидроксихлорохиннинг COVID-19’га қарши самараси бирорта ҳам мукаммал тадқиқотда исботланмаган — Энтони Фаучи

Барча талаблар асосида ўтказилган клиник тадқиқотларнинг ҳеч бирида гидроксихлорохин препарати янги коронавирус терапиясида самарали экани аниқланмаган, деб маълум қилди АҚШ президенти маъмуриятидаги коронавирусга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳнинг етакчи эксперти Энтони Фаучи.

Фото: Reuters

АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи 31 июль куни Конгресснинг Вакиллар палатасида коронавирус инқирози бўйича тузилган комиссия олдида ҳисобот берди. Эшитув давомида конгрессменлар ундан гидроксихлорохин препаратини COVID-19 терапиясида қўллаш масаласи ҳақида ҳам сўрашди.

Энтони Фаучи сиёсатчилар саволига жавобан маълум қилдики, янги коронавирусдан даволашда гидроксихлорохинни қўллашнинг самарадорлиги ҳозиргача бирор марта «олтин стандарт»га асосланган тадқиқотларда исботланмаган.

У, хусусан, Ҳенри Форд госпитали томонидан ўтказилган ва гидроксихлорохин COVID-19`дан ўлим даражасини камайтириши ҳақида хулосага келинган тадқиқот натижасини тан олмаслигини билдирди.

Фаучининг сўзларига кўра, ушбу тадқиқотни камчиликлардан холи деб бўлмайди. Мисол учун, мазкур клиник синовларда гидроксихлорохин берилган беморлар бир вақтнинг ўзида кортикостероидлар ҳам қабул қилаётган бўлган.

«Биз бошқа бир тадқиқотдан биламизки, кортикостероидлар касалликнинг сўнгги босқичидаги беморлар орасида ўлим даражасини камайтиришда ёрдам беради», – деди мутахассис.

Энтони Фаучининг қайд этишича, беморларнинг тасодифий танланишига асосланган ва плацебо эффекти назоратга олинган тадқиқотларнинг ҳеч бирида гидроксихлорохин коронавирусдан самарали экани ҳақида хулосага келинмаган.

«Қачондир мана шу талабларга жавоб берувчи тадқиқотлар гидроксихлорохиннинг самарасини тасдиқласа, мен биринчилар қаторида уни тан олиб, доридан фойдаланишни қўллаб-қувватлайман», – деди у.

Маълумот учун, Энтони Фаучи – АҚШ Аллергик ва инфекцион касалликлар миллий институти директори, Оқ уйдаги коронавирусга қарши кураш ишчи гуруҳи аъзоси. 79 ёшли мутахассис пандемия даврида дунёнинг энг етакчи экспертларидан бири сифатида ном қозонган. Коронавирус тарқалишининг илк даврларида The New Yorker ва The New York Times нашрлари Фаучини АҚШдаги энг ишончли тиббиёт олимларидан бири сифатида эътироф этганди.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 терапиясидаги таъсири шубҳа остида бўлган гидроксихлорохин ЖССТ тавсияларидан чиқарилган, кўплаб давлатлар коронавирус беморларини даволашда ундан фойдаланишни тўхтатган.

Коронавирусни даволаш бўйича Ўзбекистонда амал қилаётган сўнгги протоколдан ҳам гидроксихлорохин олиб ташланган. Шундай бўлса-да, препарат уйда даволанаётган беморларга бепул бериладиган дорилар тўпламига қўшилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort