Гимнастикачи қизларимиз “Мустақиллик кубоги”да куч синашишди

Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишлаб Олимпия спорт турлари бўйича ташкил қилинаётган онлайн мусобақалар давом этади. Навбатдаги турнирда спорт гимнастикаси бўйича қизларимиз баҳс олиб боришди. Анъанага мувофиқ беллашувлар бошланишидан аввал мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олган МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов асосийси тўхтаб қолмаслик, спортчиларнинг ўз устида ишлаши келажакдаги ютуқларга асос бўлишини таъкидлаб, ёш иштирокчиларга омад тилаб ўтди. Ўз навбатида, Ўзбекистон гимнастика федерацияси вице-президенти Руслан Мустаев барча спортчиларни карантин вақтида уй шароитидаги машғулотларда фаол қатнашганликлари учун уларга миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг мусобақа очиқ деб эълон қилинди ва давлатимиз мадҳияси остида беллашувларга старт берилди.

Мусобақада 2004-2005, 2001-2003, 2000 йиллар ва ундан кейин туғилган иштирокчилар ўз ёш тоифаларида баҳс олиб боришди. Унда Қорақалпоғистон, Андижон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилояти ва пойтахтдан жами 22 нафар гимнастикачилар иштирок этди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагидек кўриниш олди:

2000 йил ва ундан катталар:
1. Оминахон Ҳалилова (Андижон)
2. Муаттар Абдураҳмонова (Андижон)

2001-2003 йиллар:
1. Диана Бахтиёрова (Тошкент вилояти)
2. Индира Ўлмасова (Самарқанд)
3. Елизавета Кизюнова (Тошкент)

2004-2005 йиллар
1. Анастасия Мирошниченко (Фарғона)
2. Гулназ Жумабекова (Қорақалпоғистон)
3. Дилдора Арипова (Тошкент)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *