Гран-прининг иккинчи кунида 2 та олтин медални қўлга киритдик

Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича “Токио-2020” ёзги паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кунида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та медалга сазовор бўлди.

Дастлаб, Иззат Турғунов узунликка сакраш баҳсларининг T36 калассида 5.56 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, кейинчалик ядро улоқтиришнинг F54 классида финалда иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.12 метр натижа кўрсатиб терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.

11 февраль куни қўлга киритилган медаллар:

Иззат Турғунов (узунликка сакраш) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди).

Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди).

Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг дастлабки кунида терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 6 та медални қўлга киритган эди.

Эртага Гран-прининг учинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз баҳс олиб боради:

Абдулазиз Абдуҳакимов – клуб улоқтириш

Ёрқин Одилов – найза улоқтириш

Дилафруз Ахматҳонова – ядро улоқтириш

Моҳигул Хамдамова – диск улоқтириш

Ҳусниддин Норбеков – ядро улоқтириш

Нурҳон Қурбонова – диск улоқтириш

Наталя Семёнова – найза улоқтириш

Фарруҳ Саидхожаев – диск улоқтириш

Муҳаммад Рехсимов – ядро улоқтириш

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *