Гран-прининг сўнгги кунида 8 та медаль қўлга киритилди: 4 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза

Бугун 13 февраль куни пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Fazza Гран-присининг сўнгги кунида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза,  жами ҳисобда 8 та медалга сазовор бўлди.

13 февраль куни қўлга киритилган медаллар:

Сабина Суханова (югуриш T37) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини янада мустаҳкамлаб олди)

Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш T11) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини янада мустаҳкамлаб олди)

Маъруфжон Муродуллаев (югуриш T46) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини янада мустаҳкамлаб олди)

Дилафруз Аҳмадхонова (ядро улоқтириш F35)  – кумуш (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Моҳигул Ҳамдамова (ядро улоқтириш F57)  – кумуш (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Кубаро Ҳакимова (найза улоқтириш F41) – Бронза (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Омад Хасанов (баландликка сакраш T46) – Бронза (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Гран-при мусобақасида 13 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза, жами 23 та медаль қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *