Гран-прининг 3-кунида 9 та медаль қўлга киритилди: 5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза. Осиё рекорди янгиланди

Бугун 12 февраль куни пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза,  жами ҳисобда 9 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, диск улоқтиришнинг F57 классида иштирок этган ҳамюртимиз Моҳигул Ҳамдамова 32.49 метр натижа билан Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

12 февраль куни қўлга киритилган медаллар:

Ҳусниддин Норбеков (ядро улоқтириш F35) – Олтин (Токио-2020га лицензияси мавжуд)

Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш F57)  – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Сабина Суханова (югуриш T37) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Наталья Семьёнова (найза улоқтириш F55) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш F42) – Кумуш (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Абдулазизхон Абдуҳакимов (босқон улоқтириш F32) – Бронза (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Ёрқин Одилов (найза улоқтириш F57) – Бронза (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Фарруҳ Саидхўжаев (диск улоқтириш T11) – Бронза (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди)

Ҳозиргача пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 16 та медаль қўлга киритди.

Эртага Гран-прининг тўртинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларга киришади:

Моҳигул Хамдамова – ядро улоқтириш

Сабина Суҳанова – югуриш (100 метрга ва 400 метрга)

Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш

Ёқутҳон Холбекова – узунликка сакраш

Нурҳон Қурбонова – найза улоқтириш

Тимур Гиязов – баландликка сакраш

Миран Сахатов – узунликка сакраш

Омад Хасанов – баландликка сакраш

Кубаро Хакмова – ядро улоқтириш

Маруф Мурадуллаев – югуриш (1500 метрга)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *