Грузиядан хушхабар! Рўза Қўзиева Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Рўза Қўзиева терма жамоамиз ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди. Маҳоратли спортчимиз ўз вазн тоифасида қозоғистонлик Валерия Смирнова ҳамда туркиялик Байдар Ясеминга қарши кураш олиб борди ва 110 кг тошни бўйсундирган ҳолда 1-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 23 майга қадар давом этадиган Жаҳон кубоги беллашувларида эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида Фарҳод Умрзақов ҳамда -107 кг вазн тоифасида Нуриддин Давлатов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *