Гулжаной Наимова мезбон спортчини мағлубиятга учратган ҳолда ярим финалга чиқди

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова ҳозиргина чорак финал жангини якунлади.

Ушбу босқичда спортчимизга япониялик пара таэквондочи Шоко Ота рақиблик қилди. Ҳамюртимиз мезбон спортчини 37:12 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Гулжаной финал остонасида Буюк Британия вакили Эми Трусдейл рақиблик қилади. Ушбу жанг бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *