Гулжаной Наимова Осиё очиқ чемпионатининг энг яхши аёл спортчиси бўлди

Пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 15-16 июнь кунлари Ливаннинг Байрут шаҳрида бўлиб ўтган Осиё очиқ чемпионатида иштирок этди.

“Дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар иштирок этган ушбу мусобақада аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди ва шу билан бирга мусобақанинг энг яхши аёл спортчиси номига сазовор бўлди. Бундан ташқари, эркаклар ўртасида +63 кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Санжар Мухторов бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад олдинда турган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда Баҳрайнда бўладиган ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларидан олдин спортчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиришдир”, – деди терма жамоа бош мураббийи Бобур Қўзиев.

Эслатиб ўтамиз, пара таэквондо бўйича 3 нафар спортчимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Булар: Гулжаной Наимова, Зиёда Исоқова ҳамда Зухриддин Тохиров.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *