Гулжаной Наимова Ўзбекистон тарихида илк бор Паратаэквондо бўйича Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Кириб келган 2020 йил Паралимпиячиларимиз учун хушхабар билан бошланди. Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WTF) Токио Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди.

Қувонорли жиҳати шундаки, Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулжаной Наимова -58 килограмм вазн тоифасида рейтинг орқали Токио Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Эътиборлиси, Гулжаной шу тариқа Ўзбекистон Паратаэквондо тарихида Паларимпия ўйинларига лицензия олган илк спортчига айланди.

Маълумот учун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қадар Паратаэквондочиларимиз 10-12 апрель кунлари Хитойнинг Вуси шаҳрида тўғридан-тўғри лицензия берувчи Осиё чемпионатида иштирок этишади. Умид қиламизки Паратаэквондо бўйича лицензияларимиз янада ортади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *