Гулноза Матниязова ҳамда Нигина Шариповани табриклаймиз!

Бугун мамлакатимиз аёллар спортида ўз ўрнига эга вакилаларимиз Гулноза Матниязова ҳамда Нигина Шарипова ўз таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Гулноза Матниязова 1994 йил 10 август куни Хоразм вилоятида туғилган. Дзюдо бўйича -70 килограмм вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, 2 карра Гран-при турнирлари ва бошқа кўплаб нуфузли мусобақалар ғолиби. Айни пайтда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи рейтинг ҳудудида мустаҳкам жойлашган.

Нигина Шарипова 1995 йил 9 август куни Бухорода туғилган. Енгил атлетиканинг қисқа масофаларига югуриш бўйича жаҳон ареналарида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 100 ва 200 метрларга югуриш бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2017 йил Ислом бирдамлиги мусобақасининг совриндори. Кўплаб бошқа халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *