Гулнора Саидовани табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Тулқуновна Саидова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Гулнора Саидова 1971 йил 2 август куни туғилган. 1992 йил Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган. 2001-2008 йиллар давомида Ўзбекистон махсус Олимпиада директори, 2008-2014 йиллар давомида Бутунжаҳон махсус Олимпиада директорлар кенгаши аъзоси лавозимида фаолият олиб борган. 2019 йилдан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби сифатида ишлаб келмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси Гулнора Тулқуновнани таваллуд айёми билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *