Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди. Марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» расмий сайтида ёзилган.

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузи ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. «Бу ёз авжи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир», дейилади «Ўзгидромед» ахборотида.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *