Дана Уайт Ҳабибнинг қайтиши мумкинлиги ҳақида нима деди?

UFC президенти Дана Уайт “UFC 254” турнирида Жастин Гэтжини мағлуб этган Ҳабиб Нурмагомедовнинг фаолиятини якунлаганини эълон қилгани ҳақида фикр билдирди.

“Ўйлашимча у қайтмайди. Инсон қачонки, жанг қилишни истаса, у баҳсга киришади. Қачонки, жанг қилишни истамаса, баҳсда қатнашмайди. Келинг, унга бироз вақт берайлик.

Яраларни даволашига имкон берайлик. Мен жароҳат ҳақида эмас, балки ҳиссий ҳолати ҳақида айтяпман. У отасининг вафотидан олган яраларини даволасин,” – деди Уайт.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *