Декабрга мўлжалланган Токио Катта дубулға турнири ўтказилмайди View Larger Image

Қиш фаслида коронавирус инфекциянинг янада авж олиши мумкинлиги сабаб декабрь ойига мўлжалланган дзюдо бўйича Токио Катта дубулға турнири ўтказилмайди. Бу ҳақида япон нашрлари хабар бермоқда.

“Kyodo news” агентлигининг ёзишича, IJF президенти Мариус Визер Бутуняпон дзюдо федерацияси раҳбари Ясухиро Ямашита билан суҳбатлашиб, шундай қарорга келишган. Расмийлар суҳбат чоғида спортчиларнинг саломатлигини сақлаш масаласига асосий урғу беришган.

Ўтган ой IJF дзюдо баҳсларининг рестартини эълон қилган ва унга кўра Токио Катта дубулға турнири 11-13 декабрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган эди. Рестартнинг илк мусобақаси 23-25 октябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтадиган Катта дубулға турнири билан бошланиши кутилмоқда

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *