Денис Иванков: Шотанинг кетиши ўзбек футболи учун катта йўқотиш

Бироз аввал Шота Арвеладзе бошлиқ бир қатор “Пахтакор” вакиллари Тошкент халқаро аэропортидан юртимизни тарк этишди. Клубда дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритиб келган Денис Иванковга грузиялик мутахассиснинг жамоадан кетиши ва ўзининг “Пахтакор”даги келгуси фаолияти юзасидан саволлар бердик.

 – Биласизми, бу жуда катта йўқотиш. Шотанинг кетишидан нафақат “Пахтакор”, балки бутун ўзбек футболи ютказмоқда. У яхши мураббий бўлиши билан бирга яхши савиядаги менежер ҳамдир. Шунга қарамай, умид қиламанки, жамоа ривожланишда давом этади. Арвеладзе уларга ўргатиб кетган структура орқали ишлашни тўхтатмаслик лозим. 

Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, янги йилдан сўнг, бу ерга қайтаман. Менда ҳозирча оғзаки таклиф бор ва бу расмийлаштирилмас экан, нимадир дейишим қийин. Байрамни ўтказиб олгач, раҳбарият билан бафуржа гаплашиб оламиз. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, бутун ўзбек халқини кириб келаётган янги йил билан табриклайман”, – деди Иванков. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *