Дзюдочиларимиз Истанбулда машғулот ўтказишди

Кеча тонгда Тошкент-Истанбул-Будапешт йўналиши бўйича сафар қилган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Истанбулда бўлиб турибди. Илиас Илиадис бошчилигидаги терма жамоамиз бугун тонгда ноқулай шароитда бўлса ҳам кичик машғулот ўтказди. Туш вақтида жамоамиз Истанбулдан Венгрия пойтахтига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Будапешт Катта дубулға турнирида 10 нафар спортчимиз иштирок этади. Мусобақа ғолиби Токио Олимпиадаси рейтинги учун ўз ҳисобига 1000 рейтинг очкосини ёзиб қўяди. Жамоамиз қуйидаги таркибда Будапештга йўл олган:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Камолиддин Расулов
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *