Дзюдочи қизларимизнинг Урганчдаги йиғини якунланди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини ўтказилаётган эди.

Жамшид Худойберганов мураббийлигида ўтган икки ҳафталик йиғинда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган жами 53 нафар қиз иштирок этди. Улар орасида ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам бор эди.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилди. Шунингдек, дзюдочи қизларимиз эрталабки бадантарбия машғулотларида ҳам қатнашишди. Хоразмдаги йиғин ёш дзюдочиларимиз учун 20-22 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган мамлакат биринчилиги, катталар терма жамоамиз учун эса 4-6 декабрь кунларига режалаштирилган Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *