Дибалага янги жамоа топилди. Трансфер январда расмийлаштирилади

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала қишки трансферлар даврида Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм” аргентиналик тўпурарни олишга қарор қилган. Жозе Моуриньо жамоаси раҳбарлари футболчи учун туринликлар талаб қилаётган 72,5 миллион фунтни беришга розилик билдирган.

“Тоттенхэм” мавсумлар оралиғида ҳам Дибалага оғиз солган эди. Бироқ ўшанда лондонликлар у билан шахсий шартнома бўйича келиша олмаган. Пауло “ювентус” билан ҳам айнан шахсий шартнома бўйича бир тўхтамга кела олмади. Сабаби туринликлар футболчининг йилига 15 миллион евролик маош борасидаги талабини қабул қилмади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *