Диетолого маслаҳати: Клетчатка нима ва унинг қандай фойдаси бор?

Клетчатка ошқозон ичак тизимида хазм бўлмайдиган ва парчаланмайдиган овқат толалари сифатида ифоланади. У фақат ўсимлик маҳсулотларида бўлади. Клетчатка асосан ўсимликларнинг дағал қисмларида яъни, қобиғида, уруғида ёки баргида бўлади.

Клетчатканинг фойдали томонлари:
• Ичакларни тозалайди. Клетчатка ичакларда тўпланган токсинлардан халос қилади.
• Ошқозон-ичак трактининг ишлашини меъёрлаштиради. Организмда эрийдиган клетчатка узоқ ватқ давомида ҳазм бўлади, бунинг ҳисобига инсон шу вақт давомида ўзини тўқ хис қилади.
• Иштаҳани пасайтиради ва натижада ортиқча овқатланишнинг олдини олади.
• Қондаги шакар миқдорига ижобий таъсир қўрсатиши ҳисобига Қандли диабет
• Қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради.
• Углеводлар хазм бўлишини секинлаштиради.
• Турли хил касалликларни олдини олади.

Мунтазам жисмоний машқлар давомида клетчаткага бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш – ортиқча вазндан холос бўлишнинг самарали усулларидан биридир.

Клетчатка 2 хил бўлади: сувда эрувчан ва сувда эримайдиган.
Сувда эримайдиган клетчатка сувда эримайди ва хазм бўлмайди ва амалда худди шу шаклда организмни тарк этади. У ичакларда шетка каби унинг деворларини эски овқат қолдиқларидан тозалайди ва организмдаги зарарли бирикмаларни ўзига бириктирб олади. Шунингдек, у овқатни ичак орқали тез ўтиб кетишига хисса қўшади. Бу турдаги клетчатка сабзавотларда, ёнғоқ ва дон қобиғида бўлади.
Сувда эрувчи клетчатка ичакда холестерин молекулаларини ўзида бириктириб, хазм бўлмайдиган қуюқ гел шаклида йиғилади. Шунингдек бу гел ичак деворларини қоплаб, глюкоза хазм бўлишини олдини олади ва ёғлар чўкишини олдини олади. Сувда эрувчи клетчатка мевалар, дуккаклилар ва ёрмаларда бўлади.

Соғлом бўлиш учун ҳар иккала клетчаткани ҳам истеъмол қилиш керак. Сувда эрувчи клетчаткали маҳсулотларни машғулотлардан кейин кўп истеъмол қилиб бўлмайди. Жисмоний машғулотлар вақтида йўқотилган гликогенни қоплаш учун кўпроқ глюкоза зарур бўлади, унинг хазм бўлишини секинлаштириш учун сувда эрувчи клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилишнинг фойдаси йўқ.
Эсингизда бўлсин: клетчатканинг манбаси бу – бошоқлилар, мевалар, сабюзавотлардир. Тозаланмай истеъмол қилинадиган сабзавот ва меваларда клетчатка кўп бўлади.

Элдор Бўрибоев,

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси диетологи

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *