Дилявер Ваниев: Машғулотларни бошлаганмиз, лекин Андижонга борамизми ёки бормаймизми, ҳали билмайман

Маълумотларга кўра, “Машъал” жамоаси машғулотларни бошлаган ва ҳаттоки “Қизилқум”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказган.

Шу кунларда молиявий муаммо масаласида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. “Машъал” мураббийи Дилявер Ваниев эса жамоасининг тайёргарлиги ҳақида sports.uzга қисқача қуйидагиларни айтди:

– Биз бир неча кун олдин футболчилар билан машғулотларни бошлаганмиз. Лекин Андижонга борамизми ёки бормаймизми, ҳали билмайман. Клуб раҳбарияти вазиятни яхшилаш учун ҳаракат қиляпти. Куни кеча “Қизилқум”га қарши ўртоқлик учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Жамоамиздан Сирож Раҳматуллаев кетган, Бангладешга. Жаҳонгир Абдусаломов эса Ўзбекистон U-22 терма жамоасига чақирилган, – деди Ваниев.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *