Дониёр Салиев жаҳон чемпионати рекордини янгилади ва Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

Хабарингиз бор бугун Пара атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу мусобақанинг узунликка сакраш беллашувларида Дониёр Салиев юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Ҳозиргина якунига етган финал баҳсларида ҳамюртимиз Дониёр Салиев Пара атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг янги рекордини (7.44 м) қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, ушбу натижа спортчимизга келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этди.

Дониёр Салиевнинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2013 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (Уч хатлаб сакраш) – кумуш медал соҳиби

2015 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (4х100 метрга эстафета югуриш) – кумуш медал соҳиби

2016 йилги Паралимпия ўйинлари (4х100 метрга эстафета югуриш) – бронза медал соҳиби

2017 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

2018 йил. Параосиё ўйинлари (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

2019 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *