Достонбек Отаболаевни табриклаймиз!

Бугун каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достонбек Отаболаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Достонбек Отаболаев 1993 йил 5 ноябрь куни Фарғонада туғилган. Каратэ бўйича кўплаб халқаро мусобақалар, жумладан, 2019 йил Шанхайда ўтказилган Премьер-лига турнири ғолиби, Осиё чемпионатларининг бир неча бор совриндори ҳисобланади. 9 карра мамлакат чемпиони бўлган Достонбек ҳозирда -75 кг вазн тоифасида Олимпиада рейтингида кучли ўнталикдан жой олган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Достонбек Отаболаевни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *