Доха Осиё ўйинлари тақдимоти учун ўз логотипини таништирди

2030 йил бўлиб ўтадиган XXI Осиё ўйинлари мезбонлигига номзод шаҳарлардан бири Доха бўлажак мусобақага мезбонлик қилаётганини англатувчи логотипини расман эълон қилди. Мазкур тақдимотни Қатар Олимпия қўмитаси ва Доха шаҳри раҳбари Шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ал Тани шахсан олиб борди.

Бизнинг тақдимот спорт ижтимоий ҳаётимизни ўзгартиришга ҳисса қўшиши ва тинчлик тарғиботчиси эканлигига асосланган. Бугунги глобал пандемия даврида спортнинг ҳаётимиздаги ўрни қандай эканлиги яна бир карра намоён бўлди. Дохада ўтган 2006 йилги Осиё ўйинларидан олган хулосаларимизга асосланиб, биз қитъамиз спортига ишонч ва доимий анъаналарни таъминлайдиган барқарор ва ҳаммани илҳомлантирувчи Ўйинлар режасини ишлаб чиқмоқчимиз”, – дейди Қатар Олимпия қўмитаси раҳбари.

Тақдимотда қўшимча қилинишича, мазкур лойиҳага «Your Gateway», яъни “Сенинг дарвозанг” жумласи шиор қилиб олинган. Расмий логотипда исломий ва Қатар анъаналарига хос нақшлар ва ранглар уйғунлигини кўриш мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *