Дуатлон бўйича мамлакат чемпионати ўз ғолибларини аниқлади

Бугун пойтахтимизда катта спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб дуатлон бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.

Дуатлон триатлон спортининг таркибий қисми дейиш мумкин. Бугунги шароитдан келиб чиққан ҳолда баҳслар югуриш ва велопойга йўналишида ташкил қилинди. Халқлар дўстлиги майдонида кечган мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти сўзга чиқиб, дуатлон мусобақасининг юртимизда оммавий спортни тарғиб қилишдаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

“Муҳтарам Президентимиз халқимизни соғлом турмуш тарзига янада кенг жалб қилиш учун алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Буни мамлакатимизни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган 5 ташаббуснинг бири спортга қаратилгани ва куни кеча оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида эълон қилган фармонлари ҳам исботлаб турибди. Ўтказилаётган ушбу мусобақа ҳам юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Регламентга кўра, спортчилар дастлаб 5 кмга югуриш, сўнг 20 кмга велопойга ва яна 2.5 кмга югуриш бўйича баҳс олиб боришди. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар тоифасида ўтказилган дуатлон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Абсолют натижалар:

Эркаклар:

1. Александр Решетников (вақт – 59:34)
2. Арслан Турсунов (59:43)
3. Камрон Ходжаев (1:00:11)

Аёллар:

1. Алина Ҳакимова (1:09:02)
2. Екатерина Рязанова (1:12:14)
3. Арина Мирзабекова (1:25:25)

Ёш тоифалари бўйича:

Ўсмирлар (14-17 ёш)

Йигитлар

1. Роман Кариев
2. Данила Сичев
3. Диёрбек Комилжонов

Қизлар

1. Арина Мирзабекова
2. Севара Бобоқулова
3. Малика Тошпўлатова

Ёшлар (18-19)

Эркаклар

1. Арслан Турсунов
2. Камрон Хўжаев
3. Қобилжон Муҳаммедов

Аёллар

1. Екатерина Рязанова
2. Малика Хошимова
3. Зулайхон Жумабоева

U23 (19-23)

Эркаклар

1. Александр Решетников
2. Умид Алимов
3. Муҳаммадазиз Турсунбоев

Аёллар

1. Алина Ҳакимова
2. Ойдина Икрамова
3. Гулнора Аҳмедова

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *