Дубайдаги Гран-прининг дастлабки кунида 5 та медаль қўлга киритилди

Хабарингиз бор, кеча Дубайда пара енгил атлетика бўйича Fazza халқаро Гран-присига старт берилган эди.

Мусобақанинг дастлабки кунида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами ҳисобида 5 та медалга сазовор бўлди. Жумладан, Бобуржон Омонов ва Элбек Султонов олтин, Дониёр Аҳмедов ҳамда Розия Эргашева кумуш, Сабина Суханова бронза медалларини қўлга киритди.

Эътиборлиси, ядро улоқтиришнинг F40/41 классида иштирок этган Бобуржон Омонов 14,31 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Бугун Гран-прининг иккинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларга киришади:

Фарруҳ Саидхожаев – ядро улоқтириш
Наталя Семёнова – диск улоқтириш
Иззат Турғунов – узунликка сакраш
Нигина Ҳусанова – диск улоқтириш
Кубаро Ҳакимова – диск улоқтириш
Дониёр Ахмедов – 400 метрга югуриш
Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш
Мусурмонқул Ахмедов – ядро улоқтириш

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *