Дубайдан гапирамиз! Бобиржон Омонов Пара атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди ва Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Хабарингиз бор айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида Пара атлетика бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг эркаклар ўртасида ядро улоқтириш тури (F41) бўйича финал беллашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Бобиржон Омонов 14.03 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

У ўз натижаси билан чемпионат рекордини ўрнатиш билан бир қаторда германиялик ва британиялик Паралимпия ўйинлари чемпионларини ортда қолдиришда эришди.

Ушбу натижа спортчимизга келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани ҳам тақдим этди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Омонов мусобақанинг энг ёш спортчиси ҳисобланади.

Бобиржон Омонов халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

  • 2017 йил ёшлар Параосиё ўйинлари Олтин
  • 2018 йил Параосиё ўйинлари Олтин

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *