Дубайдан дараклар. Темур Гиязов Токио-2020 йўлланмасига эга бўлди

Пара атлетларимизнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли юриши давом этади.

Бироз аввал якунланган узоқликка сакраш беллашувларида Параосиё ўйинлари чемпиони ҳамюртимиз Темур Гиязов иштирок этди.

Сўнгги сонияларгача муросасиз кечган баҳсларда 23 ёшли спортчимиз кумуш медални қўлга киритди. Шу билан бир қаторда у 2020 йилги Токио Паралимпиадаси ёълланмасига сазовор бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *