Дубайдан Токиога! Ёхуд Элбек Султонов ҳам Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Хабарингиз бор айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида Пара атлетика бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг эркаклар ўртасида ядро улоқтириш тури (F12) бўйича финал беллашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Элбек Султонов 15.39 метр натижа билан бронза медални қўлга киритди. Эътиборлиси, ушбу натижа спортчимизга келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани ҳам тақдим этди.

Элбек Султонов халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

  • 2018 йил Халқаро турнир Олтин
  • 2018 йил Параосиё ўйинлари Олтин

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *