Дунёга қўллари йўқ ҳолда келган Сумая

Сумая Боячи – туркиялик пара сузувчи. У туғилганида қўллари бўлмаган, яъни унинг ногиронлиги туғма.

У аквариумдаги балиқларни кўриб, сузишга жуда қизиқиб қолди. Чунки, балиқларнинг қўли бўлмасада, сувда бундай ажойиб сузишлари унда қизиқиш уйғотди.

У 5 ёшидан (2008 йилдан) сузиш билан шуғуллана бошлади. Сумая илк халқаро мусобақасини 2016 йилда ўтказди. 2017 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди. 2018 йилги Европа чемпионатида эса унга тенг келадигани топилмади. 2019 йил бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

У спортдан ташқари санъатда ҳам ўзини синаб кўришга ҳаракат қилади. Қисқа қилиб айтганда Сумаянинг келажаги порлоқ.

Мана шундай инсонлар ҳаётда ҳеч қачон таслим бўлмасликка, ҳеч қачон тўхтаб қолмасликка доимо ундайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *