Дунёнинг энг кучли дзюдо чемпионати ўтказилмоқда

31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Японияда дзюдо бўйича мамлакат биринчилиги бўлиб ўтади. Эътиборлиси, бу чемпионат коронавирус пандемияси даврида мамлакатдаги йирик турнирлардан бири бўлади.

Бутуняпон дзюдо чемпионати номи остида ўтадиган ушбу мусобақада Тору Шишиму (-66 кг, янги вазнда), Масаши Эбинума, Такеши Сасаки, Кантаро Иида, Рюносуке Хага, Кокоро Кагеура, Нацуми Цунода, Аи Шишиме, Йоко Оно, Мами Умеки ва бошқа кўплаб таниқли номларни учратиш мумкин.

Мусобақа ҳақида қўшимча қизиқарли маълумотлар:

31 октябрь кунги баҳслар: -60, -66, -73, -81 кг (эркаклар), -70, -78, +78 кг (аёллар)

1 ноябрь кунги баҳслар: -90, -100, +100 кг (эркаклар), -48, -52, -57, -63 кг (аёллар)

Қуръа натижаларини эса ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *