Дунё тўпурари Роналдуга тан берди

epa08655403 Portugals Cristiano Ronaldo reacts during the UEFA Nations League, division A, group 3 soccer game betwween Sweden and Portugal at Friends Arena in Stockholm, Sweden, 08 September 2020. EPA-EFE/Janerik Henriksson/TT SWEDEN OUT

 Терма жамоаларда гол уриш бўйича жаҳон рекордчиси Али Дайи ўзининг натижасига яқинлашиб келаётган Криштиану Роналдунинг маҳоратига тан берди.

– Мен Криштиану Роналду рекордимни янгилашига ишонман. Роналду даражасидаги футболчи  рекордимни уриши мен учун катта шараф бўларди. У дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан бири.

Кўпчилик Роналду менинг рекордимни янгиласа, нима қилишим ҳақида сўраяпти. Биринчи бўлиб, тўғридан тўғри уни табриклайман, – деди Али Дайи.

Эронлик ҳужумчи ўз мамлакати терма жамоаси учун халқаро учрашувларда 109 та гол урган. Криштиану Роналду эса, терма жамоадаги голлари сонини 102 тага етказиб олди. Шунингдек, статистик маълумотларга кўра, Роналду фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг кўп – 746 та тўп киритган рекордчидир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *