Дэна Уайт: Ҳабибнинг отаси у 30:0 натижасига эришишини хоҳлар эди

UFC президенти Дэна Уайт россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

“Тахминимча, Ҳабиб рекордини 30:0га етказиш борасидаги отасининг орзуси уни яна октагонга қайтаради. Бу Абдулманапнинг орзуси эди ва у бунга эришишни исташи аниқ. 

Кўрамиз, биз кейинги ойда барчасини ҳал қилиб олиш учун кўришамиз. Балки, у янада кўпроқ жангларда иштирок этар. Мен бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Ҳабиб билан гаплашиб оламиз, буниси аниқ”, – деди Уайт. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *