
UFC президенти Дэна Уайт Sports Illustrated нашри журналистлари берган саволга жавоб қайтарди:
“Мен ҳеч қачон жангларнинг бу қадар кўп маротаба бекор қилинишни учратмаганман. Ҳабиб – Фергюсон жангини ташкил қилиш ҳақида ўйласам, қўрқиб кетаман. Кейинги гал уларнинг жанги ерга астероид урилиши оқибатида қолдирилмасмикин?!”, – деди Уайт.
Ушбу икки жангчи ўртасидаги беллашув сўнгги маротаба 2020 йил мартида коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бекор қилинганди.