Европа чемпионатидан сўнг 3 жамоа аъзоларида коронавирус аниқланди

9-11 октябрь кунлари Польшанинг Познань шаҳри академик эшкак эшиш бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилди. Аҳамиятлиси, мусобақанинг финал беллашувлари якунлангач 3 терма жамоанинг спортчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Халқаро федерациянинг маълум қилишича, Нидерландия, Италия ва Украина терма жамоаларидан 6 нафар спортчининг таҳлили мусбат натижа кўрсатган. Тахминларга кўра, спортчилардан бири уйида инфекция юқтириб олган ва мусобақага келгач жамоадошини “зарарлаган”. Ҳозирда касалланганларнинг барчаси карантинга олинган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *