Европа чемпионати 2021 йилга кўчирилди

COVID-19 пандемияси туфайли Европа ампутантлар футбол федерацияси 16 та миллий федерациялар билан келишган ҳолда Польшада ўтказилиши керак бўлган Европа чемпионатини 2021 йилга кўчиришга қарор қилди.

Бу қарор биринчи навбатда, футболчилар ва мураббийлар штабининг хавфсизлиги, шунингдек, иштирок этувчи жамоаларнинг адолатли ва тенг имкониятларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Энди ампутант футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати 2021 йилнинг 12-19 сентябрь кунлари Польшанинг Краков шаҳрида бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *