Екатерина Пирожковани табриклаймиз!

Бугун бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоасида фаолият олиб бораётган россиялик мутахассис Екатерина Пирожкова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Пирожкова Екатерина Александровна 1986 йил 22 сентябрь куни туғилган. Бадиий гимнастика бўйича Россия чемпиони, Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари ғолиби, қатор халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори. Халқаро тоифадаги спорт устаси.

2012-2013 йиллар давомида Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси раиси Ирина Винер-Усманова раҳбарлигида жамоавий машқ бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи бўлган. Екатерина Александровна фаолияти давомида кўплаб номдор спортчиларни тарбиялаган, қатор мамлакатларда халқаро семинарлар ўтказган. 2019 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Екатерина Пирожковани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *