ЕЛ. “Наполи” – “Реал Сосьедад”: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Европа Лигаси 6-туридан ўрин олган “Наполи” – “Реал Сосьедад” учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5′Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
  • 90+4’Неаполликлар сўнгги дақиқаларни тўп назорати илан ўтказмоқда.
  • 90+2′ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! “Сосьедад” ҳисобни қисқартирди!Пенальти зонаси атрофидан кучли зарба берган Жозе дарвозабонга имконият қолдирмади.
  • 90′Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88′Матео Политанога тиббий ёрдам керак.
  • 86’Марказга оширилган тўпни Оспина ушлаб олди.
  • 84’Бурчак яқинида икки рақибини алдаган Янузай тўпни ўзида сақлаб қололмади.
  • 81′Ҳужумда қоида бузган Игорь Субельдия огоҳлантирилди.
  • 78′Ле Норман, Гевара ва Начо Монреаль ўрнига Исак, Муньоз ҳамда Саньян ўйинга қўшилди.
  • 75′Бурчакдан оширилган навбатдаги тўпни “Наполи” футболчилари узоқлаштирди.
  • 73′”Реал Сосьедад” футболчиларига гол зарур. Шу сабабли, улар тинмай ҳужум уюштирмоқда. Аммо неаполликлар ҳам ҳимояда яхши ҳаракат қиляпти.
  • 70′Мертенс, Бакайоко ва Лосано майдонни тарк этди. Улар ўрнига Петанья, Демме ҳамда Политано ўйинни давом эттиради.
  • 68′Ирвинг Лосанога нисбатан қоида бузган Ле Норман огоҳлантирилди.
  • 66’Бу сафар жарима майдони ичида ҳимоячилар Микель Меринога нисбатан бироз кескин ўйнади. Бироқ ҳакам яна ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидламоқда.
  • 65’Лосано қулай имкониятдан гол ура олмади.
  • 63’Жарима майдони ичида рақиби билан тўқнашиб кетган Барренечеа йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
  • 62′”Сосьедад”нинг кетма-кет ҳужумлари бесамар якунланяпти.
  • 59’Ирвинг Лосано яқин масофадан ноаниқ зарба берди.
  • 58′Геваранинг оёғига зарба бериб юборган Фабиан Руис огоҳлантирилди.
  • 57’Виллиан Жозедан омад очиқчасига юз ўгирди. У яқин масофадан тўпга зарба бера олмади.
  • 56′Порту ўз ўрнини Андер Барренечеага бўшатиб берди.
  • 55′Лоренцо Инсинье воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
  • 53’2 рақибини чалғитиб, ўзига қулай зарба позициясини пайдо қилган Меринонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
  • 52’Тўпни назорат қилишга жиддий эътибор қаратаётган меҳмонлар тўп йўқотилган тақдирда чуқур прессинг уюштирмоқда.
  • 50′“Сосьедад” футболчилари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
  • 48’Жарима майдонига узатилган тўпни Марио Руи майдон ташқарисига чиқарди. Акс ҳолда, унинг ортида Янузай зарба беришга тайёр бўлиб турган эди.
  • 47′Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам меҳмонлар фаол бошлади. Яна бир аниқ зарбани Оспина қайтарди.
  • 46′Иккинчи тайм бошланди!
  • 46′Бўлимлар оралиғида меҳмонлар сафида ўзгариш: Хосеба Сальдуа ўрнига Андони эгорозабель майдонга тушди.
  • 46’Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
  • 45+1′Танаффус!
  • 45′Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
  • 43’Тайм сўнгини меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда. Уларга гол зарур.
  • 41′Қўполликлар бироз кўпайиди: бу сафар жарима майдони яқинида қоида бузган Лосанога сариқ карточка кўрсатилди.
  • 39′Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Субименди огоҳлантирилди.
  • 37′Дрисс Мертенсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 34′ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! “Наполи” ҳисобни очди!Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтардди. Қайтган тўпга кучли зарба йўллаган Зелиньскийнинг уринишидан кейин тўпни дарвозабон қайтара олмади.
  • 33’Зелиньскийнинг зарбаси рекашет натижасижа майдон ташқарисига йўналди.
  • 30′”Диего Армандо Марадона” стадиони узра дўл ёқмоқда. Бу, табиийки, майдон ва ўйин сифатига таъсир қиляпти.
  • 28’Меҳмонлар майдон марказига тўпни назорат қилмоқда. “Наполи” прессинг уюштиряпти.
  • 26′Жарима майдонига оширилган тўпга Бакайоко зарба берди . Тўп дарвоза томон бормади.
  • 24′Ҳакамга эътироз билдирган Мертенс огоҳлантирилди.
  • 24’Ирвинг Лосано бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Субельдия йўл қўймади.
  • 21′Порту бу сафар воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
  • 19’Меҳмонлар ҳисобни очишга жуда яқин келди: Порту бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба берди.
  • 17′”Сосьедад”нинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма туфайли барбод бўлди.
  • 15′Бурчакдан оширилган тўпни мезбоонлар узоқлаштирди.
  • 14′Дарвоза томон берилган кучли ва аниқ зарбани Оспина қайтарди.
  • 12’Жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундиришда хатога йўл қўйган Португес тўпни йўқотди.
  • 10’Майдон эгалари секин-аста ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
  • 8’Ле Норман иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Мертенсга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
  • 6’Ҳозирча, сан-себастьянликлар фаоллик кўрсатмоқда. Тўп назоратини амалга ошириш билан бир қаторда, улар рақиб жарима майдони атрофида ҳам тез-тез кўриниш беряпти.
  • 4’Геваранинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 3’Меҳмонлар фаол старт амалга оширди: марказга оширилган тўпни неаполликлар узоқлаштирди.
  • 1′Ўйин бошланди!
  • 0’Италия футболи афсонаси Паоло Росси хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди.
  • 0’Футболчилар майдонга тушиб келди. Европа Лигаси мадҳияси янгради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *