Енгил атлетикачиларимиз учун хорижлик мутахассис иштирокида онлайн семинар ташкил қилинди

Коронавирус пандемияси давом этмоқда. Бироқ бу спорт жамоатчилиги олдига қўйган муҳим вазифаларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўла олмайди. Спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш, бўш вақтларини унумли ташкил қилиш ва билим олишларида ёрдам бериш мутасадди вакиллар олдидаги асосий вазифа бўлиб турибди.

Бугун ZOOM платформаси орқали енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасида фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассис Борис Жгир иштирокида нафас олиш тизими борасида маҳорат дарси олиб борилди. Семинарда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдуҳакимов, МОҚ ва федерация раҳбарияти, шунингдек, спортчи ва мураббийлар қатнашди.

Йиғилиш давомида сўз олган Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбарияти бу каби тадбирларни ўтказиш спортчиларимиз учун не чоғлик фойдали экани ҳақида фикр билдириб ўтишди. Ўз навбатида, Борис Жгир нафасни кўпроқ ушлаб туришнинг фойдалари, унинг организмга таъсири, ушбу йўналиш бўйича хориж жамоаларида қўлланиладиган методикалар ҳақида батафсил гапириб берди. Хулоса ўрнида, мазкур машқни мутахассис назоратида мунтазам олиб бориш гемоглабиннинг ошириш борасида ҳам фойдали экани таъкидланди.

Учрашув сўнгида МОҚ раҳбари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Барчангизни соғ-саломат кўриб турганимдан бағоят мамнунман. Сизлар билан мана шундай мураккаб вазиятда ишлашга тўғри келмоқда. Барчамиз тўлиқ хотиржамликни ушлаб туришимиз, бир-биримиз билан маслаҳатлашиб, бундан кейинги иш режасини тузиб олишимиз керак. Тўхтаманг! Фақат олға юриш ва мулоқотни давом эттириш лозим. Фурсатдан фойдаланиб, шундай фаол ишлаётган барча мураббий, спортчи ва мутасадди ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort