Ержас Болтаевдан навбатдаги маҳорат сабоқлари

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассислар иштирокида маҳорат сабоқлари давом этади. Бугун оғир атлетика бўйича терма жамоамизнинг қозоғистонлик мураббийи Ержас Болтаев Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри мураббийлари учун маҳорат сабоқларини намойиш қилди. Жараённи Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининиг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ мутасадди вакиллари ҳам кузатиб боришди.

Мутахассиснинг кўрсатмаларини терма жамоамиз вакиллари Сарвар Зафаржонов ҳамда Кумушхон Файзуллаева машқлар билан аъло даражада кўрсатиб беришди. Машғулотларда даст ва силтаб кўтаришда юқори натижага эришиш учун қўшимча юкламалар, қўл, оёқ, қорин ва бел мушаклари учун фойдали машқлар кўрсатилиб, спортчиларнинг тикланиш жараёнида керак бўладиган тавсиялар бериб борилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур маҳорат сабоқларидан ёзиб олинган видеоқўлланма ҳар бир мураббийларга етказиб берилади. Эътиборингизга жараёндан бир нечта фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *