Етакчилар ишончни оқлашмоқда

“Универсал” спорт саройида таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари якунига етди. Ушбу кун дастурида 6 вазн тоифасида беллашувлар ўтказилди.

Кутилганидек, шу пайтгача терма жамоа таркибидан жой олган Мадинабону Маннопова, Феруза Содиқова, Улуғбек Рашитов, Дмитрий Шокин каби етакчилар ўз вазн тоифаларида яна бир бор чемпионликни қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, энг оғир вазн тоифасида Дмитрий Шокин ҳамда Шоҳруҳ Ражабов ўртасидаги финал беллашуви кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Якунда эса тажриба ўз сўзини айтди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *