ЕЧЛ. “Бавария” ва “Атлетико” сўнгги турда ҳам ғалаба қозонди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган “Бавария” – “Локомотив” ва “Зальцбург” – “Атлетико” учрашувлари ўз якунига етди. Дастлабки баҳсда мюнхенликлар гуруҳ аутсайдери устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, “матрасчилар” меҳмонда “Зальцбург”ни худди шу ҳисобда таслим этди. 

Ушбу ўйинлар гуруҳ босқичига якун ясаб берди. Унга кўра, “Бавария” 16 очко тўплаган ҳолда биринчи, “Атлетико” 9 очко билан иккинчи поғонани банд этди. Австрия грандлари сўнгги турдаги мағлубият туфайли Европа Лигаси плей-оффига равона бўлди. Москваликлар учун эса евромавсум ўз поёнига етди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *