
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган “Зенит” – “Боруссия” Дортмунд учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+4′
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2’Сўнгги дақиқаларни “Зенит” ҳужумда ўтказмоқда.
- 90′
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88’Энди “Зенит” ҳужумга ўтмоқда. Аммо хавфли зарбадан дарак йўқ.
- 85’Яқин масофадан Азмун кучли зарба берди. Ҳимоячига тегган тўп ўз кучини йўқотиб, дарвозабон қўлига келиб тушди.
- 82′
Марказга оширилган тўпни Азмун дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
- 80′
Малком ва Оздоев ўрнига Караваев ҳамда Кругавой ўйинга қўшилди.
- 78′
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! “Боруссия” ҳисобда олдинга ўтиб олди!Жарима майдони ташқарисидан Витцелнинг йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 77′
Венделнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 75’Азмунга қулай позициядан зарба беришга “Боруссия” ҳимоячилари имконият бермади.
- 72′
Хуммельс ва Пишек ўрнига Санчо ҳамда Загаду туширилди.
- 70’Голдан руҳланган меҳмонлар олдинга ўтишдан тўхтамаяпти.
- 68′
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! “Боруссия” ҳисобни тенглаштирди!Дарвозабондан қайтган тўпни Пишшек дарвозага йўллади.
- 65′”Боруссия” катта иштиёқ билан ҳужумга ўтяпти. “Зенит” ҳимоясига осон бўлмаяпти.
- 63’Азмуннинг узатмасидан кейин Вендел ноаниқ зарба берди.
- 61′
“Зенит” сафида ҳам ўзгариш: Дзюба ҳамда Вендел Дриусси ва Кузяевни алмаштирди.
- 58′
Пасслак ва Брандт ўз ўрнини Мукоко ҳамда Рейна ўйинга қўшилди.
- 57′
Беллингемнинг узатмасиддан кейин Азар тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 54’Ўйин темпи бироз пасайди. Ўзгаришлар вақти келган кўринади.
- 52′
Торган Азар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 49’Фавр шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида қисқа узатмалар билан тўпни ушлаб турибди.
- 47′
Бўлимни ҳужум билан бошлаган мезбонлар яқин масофадан хавфли зарба берди. Кузяевнинг яқин масофадан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.
- 46′
Иккинчи тайм бошланди!
- 46’Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45′
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!
- 44’Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради: Ройснинг зарбаси устундан қайтди.
- 42’Жуд Беллингемнинг бош билан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 40’Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ҳужум уюштирмоқда. Бироқ вазиятлар зарбагача етиб бормаяпти.
- 37′
Далер Кузяев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 35′”Боруссия”га ҳужумларини якунловчи футболчи етишмаяпти. Дортмундликлар ҳужумга нуқта қўйишда оқсамоқда.
- 33′
Азмун бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди. Ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.
- 30’Петербургликлар ҳимояда ҳаракат қилиб, қарши ҳужум билан рақибни жазоламоқчи.
- 28’Жамоалар ўйинни фаол суръатда давом эттирмоқда. Тўп деярли марказда турмаяпти.
- 25’Майдон эгалари жарима майдонига оширилаётган тўпларни таваккал қилмай, дарҳол майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда. Эҳтиёткорлик қарши ҳужумга ўтишдан кўра устун келяпти.
- 23’Гол ўтказиб юборган меҳмонлар фаолликни оширди. Жарима майдонига узатилган пас хавфли чиқди. Бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 21’Ройс яқин масофадан зарба беригиша ҳимоячилар тўсқинлик қила олди. Яхши вазият бартараф этилди.
- 20’Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.
- 18’Меҳмонлар голга дарҳол реакция билдира олди. Торган Азарнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 16′
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! “Зенит” ҳисобни очди!Себастьян Дриусси жамоасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади. Жарима майдони ичидан берилган зарба кичик рекашет натижасида дарвоза тўридан жой олди!
- 15’Малкомнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 14’Петербургликлар марказда тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.
- 12’Азмун жамоасининг ҳужумини муваффақиятли якунлай олмади.
- 10′
Жарима майдони яқинида Эмре Жанга нисбатан қоида бузган Азмун огоҳлантирилди.
- 10′
“Боруссия” кетма-кет уч бор бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Барчасида мезбонлар хавфни бартараф этди.
- 9’Жарима майдонига узатилган тўпни “Зенит” ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 7’Кузяевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 5’Жамоасининг узоқ вақт давом этган ҳужумини Брандт ноаниқ узатмаси билан барбод қилди.
- 4′”Боруссия” тўпни назорат қилиб, позицион ҳужум уюштирмоқда.
- 2’Ўйинни мезбонлар ҳужум билан бошлади. Бироқ вазият зарбага қадар етиб бормади.
- 1′
Ўйин бошланди!