ЕЧЛ. “Ливерпуль” ва “Аталанта” плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Ливерпуль” деярли иккинчи таркиб билан “Мидтьюлланд” билан баҳс олиб борди.

Ўйин шиддатли ҳужумлар остида кечди. 2-дақиқадаёқ Муҳаммад Салоҳ ҳимоячилар хатосидан сўнг очиқ қолган дарвозани ишғол қилди! 62-дақиқада эса “Ливерпуль” дарвозабони Куивин Келлехер жарима майдони ичида Андерс Дрейерни йиқитгани учун учрашув ҳаками пенальти белгилади. Александер Шольц вазиятдан унумли фойдаланди ва ливерпулликлар дарвозасини ишғол қилди. Учрашувнинг қолган дақиқасида иккала клуб футболчилари ҳам яна биттадан гол киритишди, бироқ гол ВАР қароридан сўнг бекор қилинди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” турнир жадвалида 13 очко билан биринчи поғонани банд этди. “Мидтьюлланд” гуруҳ босқичидаги иккинчи очкосини қўлга киритди.

Ушбу ўйин сайтимизда матнли трансляция қилинди

Д гуруҳининг иккинчи учрашувида “Аталанта” сафарда бир киши кам ўйнаган “Аякс”ни мағлубиятга учратиб плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 79-дақиқада Райан Гравенбарх иккинчи сариқ карточкаси қизига айланди ва майдонни тарк этди. Ўйиндаги ягона голни 85-дақиқада Луис Муриэль киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *