
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Истанбул Бешекшехир” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунига етди. Унда манкунианликлар 2-1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўйиндаги барча голлар биринчи таймда киритилди. Дастлаб Ба ва Вишча мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, тайм сўнггида Марсьяль ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иккинчи таймда эса жамоалар айтарли хавфли вазият ташкил қилишмади. Мағлубиятга қарамасдан МЮ 3 турдан сўнг олти очко тўплаб гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолмоқда.