ЕЧЛ: Россия клуби “Атлетико”дан очко тортиб олди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида “Атлетико” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилиб, нурсиз дурангга имзо чекди.

Ўйин “матрасчиларнинг устунлигида ўтди, бироқ “Локомотив” дарвозабони Гильерма бир қанча сейвлари билан дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

А гуруҳида 4 турдан сўнг “Атлетико” 5 очко билан иккинчи поғонада қолди. “Локомотив” эса 4 турда учта дуранг ва бир мағлубият билан учинчи ўринни банд этди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *