ЕЧЛ. Россия клуби иродасизлик қилди

Европа Чемпионлар лигасининг 4-турида “Краснодар” ўз майдонида “Севилья” клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Иван Ракитич испанларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 56-дақиқада Вандерсон мувозанатни тиклади. Баҳс якунланишига 1 дақиқа қолганида Мунир Эль-Хаддади қаҳрамонлик кўрсатиб, руслар дарвозасини ишғол этди ва шу тариқа, “Севилья” сафардан 3 очко билан қайтди.

“Краснодар” Европа лигаси учун “Челси”га имкониятни бой берган “Ренн” клуби билан курашади. “Севилья” эса Лондонликлар билан бирга муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *